ХАЙРУЛЛАЕВ Музаффар Муҳитдинович

ХАЙРУЛЛАЕВ Музаффар Муҳитдинович (1931.17.11, Қўқон 2004.26.3, Тошкент) — файласуф олим, Ўзбекистон ФА акад. (1989), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1981), Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1991), фалсафа фанлари дри (1966), проф. (1967). Ўрта Осиё университетини тугатган (1951). 195455 й. ларда Самарқанд ва Тошкент олий ўқув юртларида ўқитувчи. Ўзбекистон ФА Тарих интининг катта илмий ходими (1955—58), Ўзбекистон ФА Фалсафа бўлими мудири (1958 — 59). Ўзбекистон ФА Фалсафа ва ҳуқуқ инти сектор мудири, сўнг директор ўринбосари (1959—61), директори (1961—70; 1975—80). Айни вақтда ТошДУда (195557; 196265), ТошТИда (1957 —60) ўқитувчи. Ўзбекистон КП МКда бўлим мудири (1970—75). Ўзбекистон ФА Шарқшунослик инти директори (1980 —87; 1993—2004). 1987 — 89 й. ларда Ўзбекистон ФА фалсафа, иқгисод ва хуқуқ фанлари бўлимининг акад. котиби, 1988—93 й. ларда Ўзбекистон ФА Фалсафа ва ҳуқуқ интида бўлим мудири. Асосий илмий ишлари Урта Осиё халклари фалсафий тафаккури тарихи, хусусан, Форобий дунёқараши, мантиқ, этика, эстетика, маънавият ва маданият назарияси масалаларига бағишланган. Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1992). «Мехнат шуҳрати» ордени билан мукофотланган (2003).

Ас: Форобий ва унинг фалсафий рисолалари, Т., 1963; Мировозрение Фараби и его значение в истории философии, Т., 1967; Уйғониш даври ва Шарқ мутафаккири, Т., 1971; Маданият ва мерос, Т., 1975 (ҳаммуаллифликда); Фараби. Эпоха и учение, Т., 1975; Абу Наср алФараби, М., 1982; Мантиқ, Т., 1993 (ҳаммуаллифлиқда); ўрта Осиёда илк Уйгониш даври маданияти, Т., 1994.


Кирилл алифбосида мақола: ХАЙРУЛЛАЕВ Музаффар Муҳитдинович ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
ОЛИЙ ЎҚУВ ЮРТЛАРИ
ТАРИХ
САМАРҚАНД
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты