ТЎҚУВ СТАНОГИ

ТЎҚУВ СТАНОГИ — арқоқ ва танда ипларидан газлама ҳосил қиладиган механик қурилма. Дастлабки қўл (дастаки) Тўқув станоги (тўқув дастгоҳи) мил. ав. 5 —6-а. минг йилликларда пайдо бўлган. Ўрта Осиёда (шу жумладан, Ўзбекистон ҳудудида) милоднинг бошидаёқ пахта толасидан газлама қўлда тўқилган. Кейинчалик ёғочдан ясалган дастаки тўқув дастгоҳи пайдо бўлган (қ. Тўқувчилик). Газлама ҳосил қилиш усулига қараб, узлукли (мокили ва мокисиз) ва узлуксиз (кўп звеноли); конструкциясига қараб, текис ва юмалоқ (қопсимон материаллар тўқиш учун) турларга бўлинади.

Мокили текис тўқув станоги кўп тарқалган. Ипнинг турига қараб, пахта, ипак, жун ва б. тўқийдиган станокларга бўлинади. Тўқув станоги энсиз (мато эни 100 см гача), енгил ва ўртача ҳамда оғир матолар учун энли (кенг) хиллари бўлади. Ҳомуза (танда иплари орасида арқоқ ипига қолдирилган бўш жой) ҳосил қилиш қурилмасига қараб, эксцентрикли (оддий ўрилишли газламалар учун), кареткали (майда гулли газламалар учун) ва жаккардли (йирик гулли газламалар учун) Тўқув станогилар бор (қ. Жаккард машинаси). Лента, гилам, элак тўри ва металл тўрлар махсус станокларда тўқилади.

Тўқув станогининг асосий иш органлари — ремиз (танда ипни кўтариб туширувчи механизм), моки ва бердо. Навойдан бўшалиб чиқадиган танда иплари йўналтирувчи вал (скало)дан эгилиб, горизонтал ёки қия ҳолатга ўтади. Кейин улар ламела (ип узилса, станокни тўхтатадиган қисм) тешигидан ва ремиз кўзларидан ўтиб, ҳомуза ҳосил бўлади.

Ҳомузага моки воситасида ёки бошқа усулда арқоқ ипи ташланади. Ҳомуза орасида қолган арқоқ ипи батаннинг юқори қисмига ўрнатилган бердо ёрдамида тўқиманинг четига келади, натижада матонинг бир элементи ҳосил бўлади. Мокили Тўқув станогида арқоқ ипи найчага ўралиб, мокига ўрнатилади. Моки ҳомуза орасидан ўтиб, арқоқ ташлайди.

Қад. Тўқув станоги ларида моки ҳомуза орасидан қўлда ўтказилган. Ҳоз. автоматик Тўқув станоги ларида зарб механизмлари ёрдамида моки ўзўзидан борибкелиб, арқоқ ипи ташлайди. Мокисиз станокда ҳаво ва томчи сув оқими босими орқали арқоқ ипи ташланади. Ҳаво ёрдамида ишлайдиган станоклар пахта ва ип толалардан, сув ёрдамида ишлайдигани фақат синтетик толалардан мато ишлаб чиқаради. Найзали (рапира) станокларда арқоқ учида қисқичи бўлган найзалар бн ташланади. Найзалар тўқув станогининг икки ён томонига ўрнатилган бўлиб, илгариламақайтма ҳаракатланади. Бу Т. е. жун ва ҳар хил рангли арқоқлардан мато ишлаб чиқаришда қўлланади. Ҳаво ва рапира ёрдамида арқоқ ташловчи комбинацией Тўқув станогида ҳомузага аввал ичи бўш найзалар (рапиралар) кириб, буларни ичига ҳаво ёрдамида арқоқ ташланади, шундан кейин найзалар ҳомузадан чиқади, арқоқ эса қолади.

Трикотаж газламалар ҳалқа ҳосил қилувчи трикотаж машиналарида, атлас 4 ва 8 тепкили махсус Тўқув станогида тўқилади. (қ. Атлас, Трикотаж).


Кирилл алифбосида мақола: ТЎҚУВ СТАНОГИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ЎРИЛИШ
ХИТОЙ
ТЎҚУВЧИЛИК


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты