ТЎҚУМБОЕВ Аали (тахаллуслари Балқа, Чалқар) (1904.7.11, Қирғизистоннинг ғоз. Кемин тумани — 1988) — Қирғизистон халқ шоири (1945), қирғиз ёзма адабиёти асосчиларидан. Қирғизистон ФА акад. (1954). Қирғизистон Ёзувчилар уюшмаси бошқаруви раиси (1934—49). «Меҳнат гули» (1932), «Дастлабки шеърлар» (1934) китоблари ва «Тутқун Марат» достони (1932) замонавий мавзуда. «Днестр чуқур денгизга қуйилади» (1939), «Яраланган юрак» (1940) қиссалари муаллифи. 2-жаҳон уруши ва урушдан кейинги йилларда ёзган шеърлар тўплами («Ташаккур», 1944; «Замон овози», 1966), достон («Манас ватандошлари», 1941; «Дўмбира навоси», 1960; «Жонли тарих», 1969) ва пьесалари («Қасам», 1943; «Тафтиш давом этади», 1962; «Биз ҳам солдат бўлганмиз», 1965) қирғиз халқининг ватанпарварлиги ҳақида. «Тонг олдидан» шеърий романи («Қонли йиллар», 1китоб, 1935; «Барҳаётлик уруғи», 2китоб, 1947, бирлаштирилган қайта нашри, 1962)да қирғиз халқининг турмуш тарзи акс этган. Айрим асарлари ўзбек тилига таржима қилинган. Тўқтағул Сотилғонов номидаги Қирғизистон Давлат мукофоти лауреата (1967).