ХАЛАЖ ТИЛИ

ХАЛАЖ ТИЛИ — туркий тиллардан бири. Марказий Эронда, Теҳроннинг жан. гарбида тарқалган. Сўзлашувчилар сони 20 минг киши атрофида (ўтган аср 80-й. лари охири). Шевалари 2 гурухга — шим. ва жан. гурухдарга бўлинади.

Халаж тилида қад. туркий тил элементлари, хусусан, бирламчи чўзиқ унлилар сакланган; сўз ўртаси ва охирида бошқа туркий тилларда з, т, ж, р келган ўринларда д қўлланади. Айрим келишик қўшимчалари ва феъл шаклларида ҳам бир қатор ўзига хосликлар мавжуд. Лексикада энг қад. туркий қатлам ҳамда келиб чиқиши ноаниқ бўлган сўзлар қатлами ажралиб туради; озарбайжон тилидан, эроний лаҳжалардан ўзлашмалар бор. Асосан, хотинқизлар ўртасида кундалик муомала тили ҳисобланади.


Кирилл алифбосида мақола: ХАЛАЖ ТИЛИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ЕР
ХИТОЙ
ЭРОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты