ЙЕНСЕН

ЙЕНСЕН (Jensen) Йоханнес Вильгельм (1873.20.1, Фарсе, Ютландия — 1950.25.11, Копенгаген) — Дания ёзувчиси. Йенсеннинг илк романлари «Данияликлар» (1896) ва «Эйнар Элькер» (1898). «Химерланд тарихлари» (1898 — 1910) ҳикоялар тўпламида Й. Шим. Ютландия табиати, аҳолисининг турмушини тасвирлаган. «Қиролнинг қулаши» (1—3-қисмлар, 1900—01) тарихий романи ўрта асрдаги Дания деҳқонларининг ижтимоий адолат учун кураши тўғрисида. Йенсен готик ирқ деб аталмиш ирққа қайта ҳаёт бахш этишни тарғиб қилди. Ёзувчининг ирқий-биологик назария билан қизиқиши «Олис йўл» эпопеясида ўз ифодасини топди (1—6-қисмлар, 1908—22) ва шу асари учун Й. Нобель мукофоти лауреати булди (1944). «д. ’Ора хоним» (1904) ва «Ғилдирак» (1905) романларида капиталистик Америка ҳаётииинг ҳаққоний манзаралари берилган. Йенсен «Шеърлар» (1906), «Афсоналар» (1907—44), «Йиллар дақиқаси» (1923), «Ютландия шамоли» (1931) тупламлари муаллифи. Йенсен ижодига реализмни модернистик услуб б-н уйғунлаштириш хос.


Кирилл алифбосида мақола: ЙЕНСЕН ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Й ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ДАНИЯ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
ХИТОЙ
РОССИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты