ХАЛҚАРО КРЕДИТ

ХАЛҚАРО КРЕДИТ — давлатлар, банклар, фирмалар, бир мамлакатдаги жисмоний ва юридик шахслар томонидан бошқа мамлакатлар ҳукуматлари, банклари, фирмаларига бериладиган кредитлар; пул ва моддий воситаларнинг халқаро иқтисодий муносабатлардаги ҳаракати. Халқаро кредит жаҳон хўжалигииинт пайдо бўлиши ва ривожланиши билан боғлиқ. Халқаро кредитнинг мохияти, шакли ва вазифалари ижтимоийиқтисодий шароитга қараб ўзгариб туради. Муддатига кўра қисқа (1 йилгача), ўрта (1 йилдан 5—7 йилгача), узоқ (5—7 йилдан кўп) муддатли бўлади. Фирма кредитлари асосан қисқа ва ўрта муддатларда товар шаклида тақдим этилади. Банк кредитлари тижорат ёки экспортимпорт банклари томонидан йирик лойиҳаларни молиялаштиришда қўлланилади. 20-а. нинг 50-й. ларидан бошлаб давлатлараро кредитлар кенг тус олди. Халқаро валюта фонди, Халқаро тикланиш ва таракқиёт банки, Европа тикланиш ва тараккиёт банки, Осиё ривожланиш банки ва б. банклар фаолиятида аъзо мамлакатларга кредитлар ажратиш муҳим ўринда туради. 20-а. охирларидан Халқаро кредитнинг лизинг, факторинг ва қопланма битишувлар бўйича кредитлар турлари кенг тарқалди (қ. Кредит).


Кирилл алифбосида мақола: ХАЛҚАРО КРЕДИТ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
БАНКЛАР
ЯПОНИЯ
ЕР
РОССИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты