ХАНОЙ

ХАНОЙ — Вьетнам пойтахти, Хонгха дарёсининг Бакбо қўлтиғига куйилиш еридан 175 км масофада жойлашган. Атрофидаги ҳудудлар билан марказга бўйсунувчи маъмурий бирликни ташкил этади. Аҳолиси 1,24 млн. киши (1998). Иклими муссонли, субэкваториал, янв. нинг ўртача траси 16°, июлники 29°. Йиллик ёғин 1800 мм. Транспорт йўллари чорраҳаси. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Денгиз аванпорти — Хайфон.

X. — мамлакатнинг муҳим иктисодий ва маданий маркази. Мамлакат саноат маҳсулотининг 1/6 қисми Ханойда ишлаб чикарилади. Машинасозлик (жумладан, станоксозлик, транспорт, электротехника), кимё, ёғочсозлик, тўқимачилик (ип газлама, ипак), озиқ-овқат (жумладан, тамаки), керамика саноати корхоналари мавжуд. Ҳунармандчиликда уйрўзғор, бадиий буюмлар тайёрланади. Каучук қайта ишланади. университет (1918), политехника инти, Хо Ши Мин мақбараси, музейлар, ботаника боғи бор. Меъморий ёдгорликлардан Конфуцийга бағишланган «Адабиёт маскани» ибодатхона мажмуаси (1070), ДьенБо пагодаси (11-а.) ва б. сакланган. Шаҳар 2 қисмдан: Эски шаҳар ва Янги шаҳардан иборат. Ханойга 5-а. да (баъзи маълумотларга кўра 8-а. да) асос солинган. 9—11-а. ларда Дайла, 11-а. дан 1833 й. гача Тханглаунг ёки Донгкинь деб аталган. 1804 й. да пойтахт Хюэ ш. га кўчирилгач, X. Вьетнам шим. қисмининг бош шаҳри бўлиб қолди. 19-а. нинг 80-й. лари ўрталарида Тонкий француз протекторатининг маъмурий маркази, 1902 й. дан Франция Ҳиндихитойи мустамлакаси маъмурий маркази. 1976 й. 2 июддан Вьетнам Социалистик Республикаси пойтахти.


Кирилл алифбосида мақола: ХАНОЙ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ВЬЕТНАМ
ХИТОЙ
РОССИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты