ХАНТИ ТИЛИ — финугор тилларининг обугор гуруҳига мансуб тил. РФнинг Тюмень (ХантиМанси ва ЯмалНенец мухтор округлари) ва Томск вилоятларида тарқалган. Сўзлашувчиларнинг умумий сони 23 минг кишига яқин (20-а. охирлари). Диалектал жиҳатдан ғарбий ва шарқий гуруҳ шевалари фаркланади. Ғарбий ва шарқий лаҳжалар фонетика, морфология ва лексика соҳаларида ўзаро фарқ қилади. Ёзуви, асосан, 20-а. нинг 1-ярмида: аввал лотин графикаси асосида (1930), кейинчалик рус графикаси асосида (1937) шаклланган. Бадиий ижодда, телекўрсатув ва радиоэшиттиришларда, матбуотда ғарбий гуруҳ лаҳжалари (казим, шуришкар) қўлланади.