ХАНТИ-МАНСИЙСК (1940 й. гача ОстякоВогульск) — РФ Тюмень вилояти ХантиМансилар мухтор округидаги шаҳар (1950 й. дан), округ маркази. Иртиш дарёсининг ўнг соҳилида. Даре порти. Аҳолиси 35,9 минг киши (1998). 1931 й. да ишчилар шаҳарчаси — мухтор округининг маркази сифатида вужудга келган. 1934 й. дан Омск вилояти, 1944 й. дан Тюмень вилояти таркибида. Шаҳар таркибига 16-а. дан маълум бўлган Самарово қишлоғи ҳам киради. Етакчи саноат тармоғи — балиқ саноати. Шунингдек, ўрмон саноати ҳам мавжуд. Асосий корхоналари: балиқ консервалаш, ёғочсозлик ктлари, тахта тилиш заводи, мебель фкаси. Йирик даррандачилик хўжалиги; Чекка Шимол қ. х. илмий тадқиқот интининг тажриба стяси бор. Ўлкашунослик музейи ишлаб турибди.