ХАНТИ-МАНСИЛАР МУХТОР ОКРУГИ

ХАНТИ-МАНСИЛАР МУХТОР ОКРУГИ (1940 й. гача ОстякВогуллар миллий округи) — РФ Тюмень вилоятидаги мухтор округ. 1930-й. 10дек. да ташкил этилган. Майд. 523,1 минг км2. Аҳолиси 1433,1 минг киши (2002), хантилар, мансилар, руслар, украинлар, татарлар ва б. яшайди. Шаҳар аҳолиси 90,9%. Маркази — ХантиМансийск ш. Асосий шаҳарлари — Сургут, Нижневартовск, Нефтеюганск. Таркибига 9 туман, 16 шаҳар, 24 шаҳарча киради. Х. М. м. о. Ғарбий Сибирь пасттекислигининг марказий қисмида, Обь ва Иртиш дарёларининг қуйи оқимида жойлашган. Ер юзаси — текислик. Чекка гарбий кисми Шим. ва Қутб ёни Урал тоғларининг шаркий ён бағирларидан иборат. Нефть ва газнинг йирик конлари мавжуд. Иқлими континентал. Янв. нинг ўртача траси —18°дан —23° гача, июлники 16°—19°. Йилига 400 — 500 мм ёғин тушади. Вегетация даври 120—130 кун. Шим. да кўп йиллик музлоқ ерлар бор. Асосий дарёси Обь ва унинг ирмоқлари (Иртиш, Шим. Сосьва, Вах, Пим, Лямин, Назим, Казим). Кўл кўп (1500 дан зиёд), улар аксари бир-бири билан туташган. Ботқоқликлар катта майдонларни эгаллайди. Тупроқлари торфботқоқ, подзол ва аллювиал тупроқлар. Ҳудудининг 30% ўрмон. Кррақарағай, қарағай, кедр, қайин ўсади. Ёввойи ҳайвонлардан олмахон, соболь, колонок, тулки, оқ қуён, сувсар, оқ сувсар ва б. бор. Қушларнинг 200 га яқин тури, шу жумладан, булдуруқ, карқур, оқ каклик мавжуд. Дарё ва кўлларида балиқ (лосось, оқ балиқ, осётр ва б. турлари) кўп.

Округда «Кичик Сосьва», «Юган» қўриқхоналари, «Нумто», «Сибирь Уваллари» табиий боғлари, «Конда кўллари», «Юқори конда» давлат табиат буюртма ҳудуди бор.

Нефть (Самотлор, Мамонтов, Фёдоров ва б.) ва газ (Игрим, Пунгим ва б.) қазиб олинадиган йирик рн. Нефть ва газни қайта ишлаш, машинасозлик ва металлсозлик, ўрмон ва ёғочсозлик, озиқ-овқат (шу жумладан, балиқ) саноатлари мавжуд. Қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади. Йирик корхоналари: «Сургутнефтегаз» (Сургут ш.), «Юганскнефтегаз» (Нефтеюганск ш.), «Лукойл — Когалимнефтегаз» (Когалим ш.), «Лангепаснефтегаз» (Лангепас ш.), «Кондпетролеум» (Нянгань ш.). Сургут ва Нижневартовск ёнида иссиклик электр стялари ишлаб турибди.

Қ. х. да чорвачилик, шу жумладан, буғучилик, сут чорвачилиги ва даррандачилик, мўйначилик ривожланган. Сабзавот, картошка ва б. экилади. Обь, Иртиш, Конда, Шимолий Сосьва, Вах дарёларида кема қатнайди. Т. й. лар уз. 2454 км. Қаттиқ қопламали автомобиль йўллари уз. 16970 км. 5 дарё порти (шу жумладан, энг йириклари Сургут ва ХантиМансийск) мавжуд. Округда 14 аэропорт (шу жумладан, ХантиМансийск ва Сургутда халкаро аэропорт лар) фаолият кўрсатади. Округ ҳудудидан Нижневартовск—АнжерСудженск—Сургут—Полоцк; Нижневартовск—Самара, УстьБалик—Омск нефтьгаз қувурлари; Уренгой—Помари—Ужгород, Уренгой—Челябинск газ қувурлари ўтказилган.

Тиббиёт, пед. интлари, Тюмень қ. х. академияси бўлими бор. Бир қанча археология ёдгорликлари, шу жумладан, Барс тоғи (Сургут ёнида) мавжуд. Санаторийкурорт ва дам олиш муассасалари фаолият кўрсатади. Варьеган, Ларьяк, Угут қишлоқларида этнография музейлари, ХантиМансийск ш. яқинида очиқ осмон остидаги «ТорумМаа» музейи жойлашган.


Кирилл алифбосида мақола: ХАНТИ-МАНСИЛАР МУХТОР ОКРУГИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
РОССИЯ
ХИТОЙ
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты