ЙЎЛ-ЙЎЛ КИТЛАР

ЙЎЛ-ЙЎЛ КИТЛАР (Balaenopteidae) — китлар туркумининг бир оиласи. Тишсиз (мўйловли) китлар кенжа туркумига мансуб. Томоғи ва қорнида тана бўйлаб узунасига кетган 12 дан 114 тагача тери бурмалари (йуллар) жойлашган (номи шундан олинган). Кит оғзини очганда тери бурмалари ёйилиб, оғиз бўшлиғи кенгаяди, бу эса кўп озиқ тутишга ёрдам беради. Танасининг уз. 7,5 м дан (кичик Й.-й. к.) 33,3 м гача (кўк кит). 6 тури: кўк кит, финвал, сейвал, брайд, кичик ва букри кит турлари бор. Оғзининг ҳар томонидан 270 — 430 та шох пластинка (кит мўйловлари) жойлашган. Улар ёрдамида Й.-й. к. сувдан майда организмларни сузиб олади. Й.-й. к. барча океанларда кенг тарқалган. 2—3 ёшида вояга етади. Фаслга қараб турар жойи ўзгариб туради. Бўғозлик даври бир йилча. 2—2,5 йилда битта бола туғади. Боласи онасидан 4 марта кичик. Боласини 8 ой эмизади. Бу китларнинг иқтисодий аҳамияти катта. Mac, 1 та кўк кит 20 т мой, 30—40 т гўшт, 1 т жигар ва б. маҳсулотлар беради. Ҳоз. Й.-й. к. сони кескин камайиб кетганлиги туфайли уларни овлаш тақиқланган.


Кирилл алифбосида мақола: ЙЎЛ-ЙЎЛ КИТЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Й ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ТОШКЕНТ
ХИТОЙ
ТИШСИЗ КИТЛАР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты