ЙЎЛЧИЕВА Муножотхон Абдувалиевна

ЙЎЛЧИЕВА Муножотхон Абдувалиевна (1960.26.11, Булоқбоши тумани) — хонанда. Ўзбекистон халқ артисти (1994). Тошкент консерваториясини тугатган (1985). Анаънавий хонандалик ва мақом санъати сирларини М. Мирзаев ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ш. Мирзаевлардан ўрганган. Ўзбекистон телерадиоқўмитасининг «Мақом» ансамблида (1980—82), М. Қориёқубов номидаги Ўзбек давлат филармонияси (1982 й. дан, 1996 й. дан «Ўзбекнаво»)да хонанда. Репертуаридан мақом йўллари («Сарахбори Наво», «Сарахбори Дугоҳ», «Мўғулчаи Наво», «Талқини Ушшоқ» ва б.), ўзбек мумтоз ва халқ ашулалари («Ушшоқ», «Муножот», «Чоргоҳ», «Танавор», «Ўзганча», «Гиря» ва б.), катта ашулалар («Эй, дилбари жононим», «Ишқинг ўтиға» ва б.), ўзбек бастакорлари асарлари — «Ниҳон этди», «Меҳнат аҳли» (М. Мирзаев), «Бул ажаб», «Қаёндир», «Раъно киби» (Ш. Мирзаев) ва б. ўрин олган. Ҳофиза ўзининг ноёб овози, чуқур ҳиссиёт ва дардли нолаларга бой ижроси, ўзига хос, юракдан куйлаш услуби билан ажралиб туради. Бастакор ва созанда Ш. Мирзаев бошчилигидаги мусиқачилар гуруҳи билан Осиё, Европа, Америка ва Африка мамлакатларида бир неча марта гастролда бўлган. Йўлчиева ижро этган ашулалари грампластинка (Тошкент, 1981) ва компакт диск (Франция, 1995; Германия, 1997)ларга ёзилган. Унинг ижодига бағишланган 2 фильм («Ўзбеккинохроника» студияси, 1982; «Ўзбектелефильм» студияси, 1983) ва 3 видеофильм («Ўзбектелерадиокомпаниясининг «Видеофильм» студияси, 1987, 1993, 2000) суратга олинган. «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан мукофотланган (1998). «Шарқ тароналари» 1-халқаро мусиқа фестивалида 1-мукофот совриндори (1997).


Кирилл алифбосида мақола: ЙЎЛЧИЕВА Муножотхон Абдувалиевна ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Й ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
РАЖАБИЙЛАР
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
ХАЛҚ ИЖОДИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты