ХАРИТАШУНОСЛИК — харитагра фик асарлар ҳақидаги таълимот, харитаграфиянинг бўлими. Унинг назарий асосларини, фан сифатидаги предмети ва методини, умумий муаммолари, хариталарни яратиш ва улардан фойдаланишнинг методологик асосларини ўрганади. Харитафафик белгилар ва харитаграфик тасвирлаш усулларини, харитаграфик умумлаштиришнинг назарий асосларини, харита ва атласларни таснифлаш ҳамда харитафафик тадқиқот усули принципларини, харитаграфия ва геофафик хариталар тарихини ўрганиш ҳам Хариташуносликнинг вазифаларидан.