ХЕЙЛИТ

ХЕЙЛИТ (юн. cheilos — лаб) — лабларнинг яллиғланиши; бунда лабларнинг қизил ҳошияси, шиллиқ пардаси ва териси яллиғланади. Хейлитга лаб ёрилиши, куйиши, турли шикастлар, офтобда, изғиринда узоқ туриб қолиш, паразит замбуруғлар ёки вируслар, шунингдек, меъдаичак фаолиятининг бузилиши, юрак касалликлари, организмда витаминлар (хусусан, В гуруҳ витаминлар) етишмаслиги ёки аллергия (турли бўёқлар, лаб бўёғи) сабаб бўлади.

Ўткир ва сурункали кечади. Ўткир Хейлитда лаб қизаради, шишади ва безиллаб туради; баъзан йиринглайди (қ. Абсцесс), тра кўтарилади, бош оғрийди. Сурункали Хейлитда лаб пуст ташлайди, узоқ вақтгача битмайдиган ёриклар, ярачалар пайдо бўлади, лаб бичилади, шишади ва катталашади. Касалликнинг илк белгилари пайдо бўлганда дарҳол врачга мурожаат этиш ва даволаниш лозим.

Хейлитнинг олдини олишда шикастланган лабни риванол, калий перманганат (марганцовка) ёки фурацилин эритмасига ҳўлланган бинт, пахта билан тозалаб артиш; офтобда куйган ёки шамолда ёрилган бўлса, таркибида А витамини бўлган юмшатувчи мазлар суртиш тавсия этилади.


Кирилл алифбосида мақола: ХЕЙЛИТ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
РАК
ВИРУСЛАР
Туш таъбири ўзбек тилида
ВИТАМИНЛАР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты