ХЕЛАТЛАР (юн. chele — қисқичбақа панжаси) , комплексонлар — микроэлементларнинг металлорганик бирикмалари; микроўғит сифатида ишлатилади. Сувда яхши эрийди, ўсимликлар томонидан яхши ўзлаштирилади, тупроқ коллоидлари таъсирида чўкмага тушмайди. Микроорганизмларнинг емириш таъсирига қарши туриш хусусияти, барча тупроқларда гидролизга қарши турғунлиги, ўсимликларга зарарли таъсири йўқлиги билан аҳамиятли. Таркибида 1012% темир, 610% рух, 810% марганец, 9—18% мис бор. Тупроққа экин экиш оддидан бошқа ўғитлар билан бирга солинади, барглар орқали озиқлантиришда қўлланилади.