ЯКАНТОВУҚ

ЯКАНТОВУҚ, ўрмон лойхўраги — ржанкасимонлар (лойхўраклар) оиласига мансуб қуш. Гавдасининг уз. 35 см га яқин. Ранги уни ўрмон тўшалмаси устида кўзга ташланмаслигига имкон беради. Евросиёнинг ўрта минтақаларидаги аралаш ва кенг баргли ботқоқлашган ўрмонларда яшайди. Эркаги баҳор кунлари эрталаб ва кечқурунлари сайрайди. Кўзи бошининг кейинги қисмига ва тепага бирмунча сурилган; — тумшуғи узун ва бақувват бўлиб, ўрмон тўшалмаси остидан озиқ қидиришта мослашган. Турли умуртқасизлар билан озиқланади. Спорт мақсадида овланади. Ўзбекистонда қушлар учиб ўтиш даврида учрайди.


Кирилл алифбосида мақола: ЯКАНТОВУҚ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Я ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ЕР
ФРАНЦИЯ
РОССИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты