ХЕМНИЦ (19531990 й. ларда КарлМарксШтадт) — Германиянинг жан. шарқий қисмидаги шаҳар. Саксония ерида. Аҳолиси 266 минг киши (1999). Муҳим саноат маркази ва транспорт йўллари чорраҳаси. Машинасозлик (хусусан, тўқимачилик ва кимё саноатлари учун жиҳозлар, автомобиль, мотоцикл ва велосипедлар и. ч.), кимё, тўқимачилик, трикотаж, тикувчилик ва мебель саноати корхоналари мавжуд. Шаҳарга 12-а. да Рудали тоғлардан ўтган савдо йўли ёқасида асос солинган. 12 — 18-а. ларда қурилган меъморий обидалари сақланган.