ЯККАБОҒДАРЁ

ЯККАБОҒДАРЁ (Ирғайли, Саритўқай, Қизилдарё) — Қашқадарё ҳавзасидаги серсув дарёлардан бири. Танхоздарёнинг чап ирмоғи. Уз. 99 км. Ҳавзасининг майд. 1180 км2, шу жумладан, сув тўплаш майд. 755 км2. Ҳисор тизмасининг ғарбий ён бағридаги музликдан 3949 м баландликда бошланади. Юқори оқимида Ирғайли, кейинроқ Саритўқай, Қизилдарё номлари билан маълум. Яккабоғ қишлоғидан ўтгач, Яккабоғдарё деб аталади. Дарёнинг юқори оқимида унга булоқлардан бошланган кўп сонли жилғалар қуйилади. Асосий ирмоқлари: ўнгдан — Қаранкўлсой, чапдан — Тирна. Дарёнинг суви бу қисмида сугоришга сарфланади. Асосан, қор ва музликлар сувидан тўйинади. Ўртача кўп йиллик сув сарфи Татар қишлоғи ёнида (бошланишидан 50 км масофада) 6,11 м3/сек. Ўртача йиллик сув сарфи 12,6 м3/сек. дан (кўп сувли йилда) 2,15 м3/сек. гача (кам сувли йилда) ўзгаради. Тўлинсув даври март — август ойида. Энг кўп суткалик сув сарфи май — июнда (кўп сувли йилда 72,1 м3/сек., кам сувли йилда 17 м3/сек.) кузатилади. Дарёнинг энг кам сув сарфи дек. — март ойларида бўлади.


Кирилл алифбосида мақола: ЯККАБОҒДАРЁ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Я ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ
СИРДАРЁ
АМУДАРЁ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты