ХЕРСОН

ХЕРСОН — Украинанинг Херсон вилоятидаги шаҳар. Вилоят маркази. Днепрнинг ўнг соҳилида, унинг Днепр лиманига қуйилиш жойида. Денгиз ва дарё порти. Т. й. чорраҳаси. Аэропорт бор. Таркибида 3 шаҳар тумани мавжуд. Аҳолиси 328,4 минг киши (2004).

Шаҳар 1778 й. да кемасозлик корхоналари билан бирга Қора денгиз флотани барпо этиш учун қалъа сифатида вужудга келган ва Херсонес Таврический деб аталган. 1783 йдан уездшаҳри. 1803 й. дан губерня маркази. Етакчи саноат тармоқлари — кемасозлик ва машинасозлик (комбайн, кардан валлари, электромашинасозлик заводлари ва б.), нефтни қайта ишлаш, енгил (ип газлама кти ва б.), озиқ-овқат (консерва, гўшт, балиқ ва б.), қурилиш материаллари, мебель саноати тармоқлари ривожланган. 4 олий ўқув юрти, 2 театр, филармония, телемарказ, бадиий, ўлкашунослик музейлари бор. Шаҳарда Украина обикор деҳқончилик и. т. института, балиқ хўжалиги и. т. институтининг бўлими, Жан. Украина синов стяси мавжуд. Меъморий ёдгорликлардан Арсенал (18-а.), ГрекСофия черкови (1780), Святой Дух монастири (19-а. бошлари), Спас собори (1806), Қора денгиз госпитали (1803—10) сакланган.


Кирилл алифбосида мақола: ХЕРСОН ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
УКРАИНА
РОССИЯ
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты