ЯЛАНГТЎШБИЙ БАҲОДИР

ЯЛАНГТЎШБИЙ БАҲОДИР Саидқул ўғли, Ялангтўшбий, Ялангтўшбий оталиқ (1576.15.9, Нурота — 1656, Самарқанд) — аштархонийлар давридаги ҳарбиймулкдор зодагонларнинг йирик вакили. Олчин қабиласидан. Самарқанд ҳокими (1626 йилдан). Нурота ҳокими оиласида туғилган. Ялангтўшбий баҳодир Бухоро хони Абдуллахон II ҳузурига келиб, махсус ҳарбий мактабда ўқиган (1590— 93). Булунғур, Лойиш, Каттақўрғонда туманбоши лавозимида ишлайди (1593— 95). Имомқулихон даъвати билан Бухорога келиб, Бағдодга ўқишга юборилади (1595-98).

1611 йил Имомқулихонни тахтга ўтқазишда фаол қатнашган. Шундан сўнг Ялангтўшбий баҳодирнинг мавқеи ортган, у Самарқандни 1626 йилдан амалда мустақил идора эта бошлаган. Унга оталиқ унвони берилган. Ялангтўшбий баҳодирнинг ўз қўшини бўлиб, атрофдаги туманларга босқинчилик юришлари натижасида жуда катта моддий маблағ тўплаган. Ялангтўшбий баҳодир Бухоро хонлигининг барча ҳарбий амалиётларида фаол иштирок этган. Чунончи, 1623 йил ва 1631 йил Эрон . қўшинлари Балх вилоятига келганида»’ Балх ҳокими Надр Муҳаммадхонга Ялангтўшбий баҳодир бошчилигида катта қўшин ёрдамга келган.

1640 йил Имомқулихон Москвага элчилар орқали нома йўллаб, унда Русь давлатини қалмиқларга қарши қурашида Ялангтўшбий баҳодир бошчилигида 12 амир ва катта қўшин юборишга тайёр эканлигини билдирган. 1642 йил Имомқулихоннинг кўзи кўр бўлиб қолганда Ялангтўшбий баҳодир ва бошқалар амирлар Балхдан Надр Муҳаммадни келтириб тахтга ўтқазишган. Надр Муҳаммад Я. б. га Кобул атрофидаги ДараиСуф вилояти, Мўлғон, Каҳмердни ҳамда тулкичи, сайқанчи, зиранги, килачи, ҳазораникударий қабилаларини ўтовлари билан қўшиб иқто тарзида инъом этган. Ялангтўшбий баҳодир мамлакатда хондан кейин энг бадавлат шахс бўлган. 1645 йил Ялангтўшбий баҳодир Бухорода Надр Муҳаммадхон билан жанжаллашиб қолиб, хонга қарши Хўжандда кўтарилган амирлар исёнига бошчилик қилган. Исёнчилар Бухородан исённи бостириш учун юборилган Абдулазиз султонни асир олиб Бухорога юриш қилишган. Бухоронинг ғарбидаги Оқтепа мавзеида улар Абдулазизни хон деб эълон қилиб, сўнгра пойтахтни қамал қилишган. Надр Муҳаммадхон 3 ойлик қамалдан сўнг шаҳарни тарк этишга мажбур бўлган. У бобурийлардан Шоҳ Жаҳондан ёрдам сўраган. 1646 йил Шоҳ Жаҳон Балхга кенжа ўғли Муродбахиаш катта қўшин билан жўнатган. Бу қўшин Балх вилоятини ҳимоя қилиш ўрнига уни босиб олган. Бобурийлар Балҳда 2 йилдан ошиқ ҳукмронлик қилишган, бироқ у ерда мустаҳкам ўрнаша олишмаган. 1648 йил ёзида Абдулазизхон 200 минг кишилик қўшин билан Балхга юриш қилиб, бобурийлардан бу вилоятни қайтариб олган, бу қўшин таркибида Ялангтўшбий баҳодир бошчилигидаги қўшин ҳам бўлган.

Ялангтўшбий баҳодир ободончилик, қурилиш ишларига катта эътибор берган, жумладан, Самарқандда Шердор мадраса, Тиллакори мадраса, Махдуми Аъзам масжиди, хонақоси (1618) ва бошқалар қурдирган. Абу Тоҳирхожанит «Самария»да ёзишича «Ялангтўшбий баҳодирнинг қабри Самарқанд яқинидаги Даҳбедда, Махдуми Аъзамнинг оёғи остида, суфа устида, мозор деворининг ичидадур». Я. б. ҳақидаги халқ орасида кўплаб ривоятлар, афсоналар (мас, «Ялангтўш ботир» ҳикояси) тўқилган.

Манба: Абу Тоҳирхожа, Самария, Т.. 1991.

Ад.: Ахмедов Б. А., История Балха, Т., 1982; Ахмедов Б. А., Историкогеографическая литература Средней Азии XVI— XVIII вв., Т., 1985; История Узбекистана, т. 3, Т., 1993.

Фахриддин Ҳасанов.


Кирилл алифбосида мақола: ЯЛАНГТЎШБИЙ БАҲОДИР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Я ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



БУХОРО ХОНЛИГИ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЭРОН
ТОШКЕНТ
ЯПОНИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты