ХИВА ГИЛАМИ АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ

«ХИВА ГИЛАМИ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ — гиламчилик саноатининг йирик корхонаси. «Ўзбекенгилсаноат» давлатакциядорлик компанияси таркибига киради. Гилам, гилам махсулотлари, калава ип ишлаб чиқаради. Корхона Хива гилам комбинаты номи билан қурилган (йиллик лойиҳа қуввати 2450 минг м2 гилам, 4000 т дан ортиқ калава). 1навбати 1977 й. да, 2навбати 1978 й. охирида ишга туширилган.

1988 й. да кт ва Ҳазорасп ип йигирув фкаси қўшилиб, Хива гилам ишлаб чиқариш бирлашмасига айлантирилди. 1990 й. да корхонада 2450 минг м2 гилам ва 4022 т калава ип ишлаб чиқарилди. 1994 й. дан корхона «Хива гилами» очиқ турдаги акциядорлик жамиятига айлантирилди. 2001 й. да Ҳазорасп ип йигирув фкаси мустақил корхона сифатида ажралиб чиқди. Кейинги йилларда корхона реконструкция қилинди. Замонавий ППМ240 Ш ип йигирув машиналари, Россиянинг АЧ214 тараш аппаратлари билан жиҳозланди, корхонада гилам и. ч. қувватларини тўлиқ таъминлайдиган ҳажмда ярим жун калава и. ч. йўлга қўйилди. 2002 й. да корхона и. ч. майдонининг ярмида (30 тўқув станоги) ташки бозорда харидоргир бўлган жун гиламлар ишлаб чиқарадиган «Хива Карпет» Ўзбекистон—Германия қўшма корхонаси ташкил этилди.

2003 й. да корхонада 1430 т калава, 756 минг м2 гилам ишлаб чиқарилди. Маҳсулотлари Россия, Украина, Германия ва б. давлатларга экспорт қилинади.

Ад.: Сафоев А., Хива гилами. Урганч, 1993.


Кирилл алифбосида мақола: ХИВА ГИЛАМИ АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
РОССИЯ
ЯПОНИЯ
ФРАНЦИЯ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты