ЯЛЛИҒЛАНИШГА ҚАРШИ ДОРИЛАР

ЯЛЛИҒЛАНИШГА ҚАРШИ ДОРИЛАР — яллиғланиш жараёнини сусайтиришда қўлланиладиган дорилар; улар сиртга, оғиз орқали, ректал ва инъекцион қўллаш учун мўлжалланган бўлиб, деярли барча дори шакллари ҳолида ишлаб чиқарилади.

Яллиғланишга қарши дориларни қўллаш яллиғланиш жараёни қайси аъзода кузатилаётганлиги, унинг патогенези ва бошқаларга боғлиқ.

Фармакологик фаол бирикмаларнинг турли гуруҳларига мансуб кўпгина дори воситалари яллиғланишга қарши таъсирга эга, улар яллиғланишнинг сабаблари, табиати ва таснифидан қатъи назар унга қарши таъсир кўрсатади.

Инфекция сабабли яллиғланишда антибиотиклар ва бошқалар кимётерапевтик воситалар қўлланилади, улар микроорганизмларнинг ҳаёт фаолиятини сусайтиради ва микрофлора муҳитидаги яллиғланиш жараёнига нисбатан таъсир қилади. Алоҳида кимётерапевтик воситалар (мас, сульфаниламидлар, тетрациклинлар ва бошқалар) ҳам яллиғланиш жараёнларини бартараф этади, лекин уларнинг самараси кам.

Кимёвий тузилишига кўра Я. қ. д. стероид ва ностероид гуруҳларга бўлинади.

Буйрак усти безлари пўстлоғи гормонлари ва уларнинг синтетик ўриндошлари — глюкокортикоидларнинг амалий аҳамияти катта бўлишига қарамай, улардан фойдаланганда баъзи нохуш ҳолатлар рўй беради. Шунинг учун уларни ўз билгича қабул қилиш ярамайди.

Яллиғланишга қарши стероид воситаларга резорбтив (гидрокортизон, преднизолон, дексаметазон ва бошқалар) ва маҳаллий таъсир қилувчи (флюоцинолон ацетонид, флюметазон пивалат, бетаметазон ва бошқалар) глюкокортикоидлар кириб уларнинг таъсири иммунодепрессив таъсир билан биргаликда намоён бўлади; ностероид воситаларга карбон кислоталарнинг баъзи ҳосилалари (пиразолон, оксикам ва бошқалар) киради.

Бир қатор оғриқ қолдирувчи дорилар ҳам Яллиғланишга қарши дорилар сифатида ишлатилади. Булар яллиғланишга қарши таъсири жиҳатидан глюкокортикоидлардан кучсизроқ, қўшимча касалликларни ҳам нисбатан кам келтириб чиқаради. Шу туфайли оғриқ қолдирувчи дорилар бўғимлар, мускуллар ва ички аъзолар яллиғланишида кенг қўлланилади. Улар анальгетик ва иситма туширувчи таъсирга эга. Кўпгина доривор ўсимликлар (мас, бўйимодарон, маврак ва бошқалар) баъзи тери ва шиллиқ қаватлар касалликларида яллиғланишга қарши яхши наф беради. Меъдаичак йўллари яллиғланганда (айниқса болаларда) шилимшиқ ҳолидаги дори буюрилади. У бевосита яллиғланишга қарши таъсир этмай, фақат шиллиқ пардани ўраб олади ва уни ҳар хил таъсирлардан сақлайди.

Буриштирувчи дорилар ҳам яллиғланишга қарши кучсизроқ таъсир этади, улар асосан тери ва шиллиқ пардалар яллиғланганда ишлатилади. Буриштирувчи дорилар тўқиманинг оқсил моддалари билан биргаликда ҳимоя қатлами ҳосил қилиб, шиллиқ пардаларни ва шикастланган сиртларни турли таъсиротлардан сақлайди ва яллиғланиш жараёнининг авж олишига йўл қўймайди.

Асептик яллиғланишда (айниқса, аллергик ёки аутоаллергик тўқималар шикастланганда) яллиғланишга қарши стероид воситаларнинг иммунодепрессив таъсири алоҳида аҳамиятга эга.

Иммунодепрессантлар, асосан, иммунитет ҳужайра омилига сусайтирувчи таъсир кўрсатиб, цитостатик таъсир ҳисобига яллиғланишнинг пролифератив босқичини бартараф этади.

Яллиғланишга қарши дорилар келиб чиқиш сабаблари турлича бўлган яллиғланиш касалликларини даволашда қўлланилади. Улардан кўпинча ревматизмга қарши восита сифатида фойдаланилади. Яллиғланишга қарши стероид воситалар миокардитлар, ўткир ва сурункали нефритлар, гепатитлар ва бошқалар ички аъзоларнинг яллиғланиш касалликларини даволаш учун ишлатилади. Глюкокортикоидлар дерматология (мас, экзема, дерматитлар, нейродермитлар ва бошқаларда маҳаллий қўллаш учун), офтальмология (кератит, конъюнктивит, ирит, блефорит ва бошқалар), оториноларингология (вазомотор ва аллергик ринитлар, ташқи эшитиш йўллари яллиғланиши) амалиётида қўлланилади.


Кирилл алифбосида мақола: ЯЛЛИҒЛАНИШГА ҚАРШИ ДОРИЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Я ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ТОШКЕНТ
ИБН СИНО
КИМЁ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты