ХИВЧИНЛИЛАР

ХИВЧИНЛИЛАР (Mastigophora) саркомастигофоралар типига мансуб бир ҳужайрали ҳайвонлар синфи (бошқа системага кўра кенжа тип). 2 кенжа синф — ўсимликсимон X. ва ҳайвонсимон Хивчинлиларга ажратилади. Ўсимликсимон Хивчинлиларни ботаниклар ўсимликлар дунёсига киритишади. Хивчинлиларга 13туркумга бирлаштириладиган 7000 дан ортик, тур киради. Танаси дуксимон, тухумсимон, цилиндрсимон, шарсимон ва б. шаклда. Уз. 2—3 мкм дан (лейшмания) 1 мм гача (айрим опалиналар). Хивчинлари 1 тадан бир неча мингтагача, уз. бир неча 10 мкм. Айрим X. хивчини асосида кинетопласт (келиб чиқиши билан митохондрияларга яқин бўлган ДНК сақловчи органоид) бўлади (кинетопластидлар). Кўпчилик денгиз ва барча паразит Хивчинлиларнинг қисқарувчи вакуоли бўлмайди. Ҳужайра ядроси, одатда, битта; 2 ядроли (лямблия) ва куп ядроли (опалиналар) X. ҳам бор. Одатда, бўйига 2 га бўлиниш орқали жинссиз кўпаяди. Бу жараён охиригача бормаганида (бўлинадиган индивидлар ажралиб кетмайди) колония ҳосил бўлади. Кўпчилик Хивчинлиларда жинсий кўпайиш гаметалар копуляцияси орқали боради. Тубан Хивчинлиларда жинсий кўпайиш изогамия (бир хил типдаги жинсий ҳужайраларнинг қўшилиши), бошқаларда гетерогамия (ҳар хил типдаги ҳужайраларнинг қўшилиши) дан иборат. Эркин яшовчи X. (5100 га яқин) чучук сув ва денгизларда, қисман тупроқца учрайди. Табиатда моддалар айланиш жараёнида катта аҳамиятга эга (айниқса, планктон X.). Кўпчилик X. сувлар ифлосланишининг биологик индикаторлари ҳисобланади. Бир қанча X. одам ва ҳайвонларда паразитлик қилиб, оғир касалликлар (трипаносома, лейшмания ва б.)га сабаб бўлади. Айрим X. термитлар ичагида симбиоз яшаб, қийин ҳазм бўладиган озиқ моддаларнинг ҳазм бўлишига ёрдам беради.


Кирилл алифбосида мақола: ХИВЧИНЛИЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ҲУЖАЙРА
ҲАЙВОНЛАР
ТОШКЕНТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты