ХИДИРАЛИЕВ Иномжон (Иноғомжон) (1891.23.2, Наманган уезди Поп волостидаги Исковат қишлоғи — 1928.31.12, Москва) — давлат ва жамоат арбоби, дипломат. X. 1919 й. дан турли совет идораларида масъул лавозимларда ишлади: Фарғона вилояти партия қўмитасининг котиби (1920—21), Туркистон АССР Ер ишлари халқ комиссари (1922), Туркистон АССР Марказий Ижроия Қўмитаси раиси (1922—24). РСФСР Ер ишлари, федерал комитети Президиуми аъзоси (1923—24). Туркистон АССР нинг РСФСРдаги мухтор вакили (1924 й. янв. —нояб.). X. Туркистон республикаси манфаатларини ҳимоя қилиб, большевикларнинг шовинистик сиёсатига қарши курашган. Ер ишлари халқ комиссари (1925) сифатидаХ. Ўзбекистонда ерсув ислоҳотини амалга оширишда фаол қатнашган. Пахтакор деҳқонларни иқгисодий жиҳатдан қўллабқувватлаш, ижтимоий ҳимоя қилиш тарафдори бўлган.
Москванинг Ваганково қабристонида дафн этилган. X. вафотидан кейин, 1937 й. даги оммавий репрессия даврида «халқ душмани» сифатида қораланган эди. Андижондаги кўча, Қўрғонтепа туманидаги мактабга X. номи берилган.
Ад.: Ўзбекистоннинг янги тарихи, 2китоб [Ўзбекистон совет мустамлакачилиги даврида]. Т., 2000; Шамсутдинов P., Истиқдол йўлидашаҳид кетганлар, Т., 2001; Ражабов Қ.,Ҳайдаров М., Туркистон тарихи (1917 — 1924 й.), Т., 2002.