ХИЁБОН — меъморий тартиб билан икки томонига дарахт, бута, гул, ўсимликлар экилиб яратиладиган сайргоҳ йўл, йўлка. Қадимдан қўлланилиб келинган. Одатда, паркбоғлар ораси, майдонлар атрофи, спорт иншоотлари ва б. жойларда барпо этилади. Ландшафт меъморлигида X. кўпинча атрофмуҳит, биноларга уйғунлаштириб режалаштирилади.