ХИКС (Hicks) сэр Жон Ричард (1904.8.4, Уорик 1989) инглиз иқгисодчиси. Оксфорд университетида ўқиган (1922—26), Лондондаги иқтисодиёт мактабида дарс берди (1926—1935). Манчестер (1938—46) ва Оксфорд (1952—65) университетлари проф. Ўз асарларида иқтисодий назариядаги математика мактабининг умумий иктисодий мувозанат назарияси ва энг юқори нафлилик назарияси ғояларини ривожлантирди. Шунингдек, иқтисодий ўсиш ва иш ҳақи муаммоларини ўрганди. Асосий асарлари: «Иш ҳақи назарияси», 1932; «Иқгисодий цикл назариясига дойр», 1950; «Капитал ва иктисодий ўсиш», 1965; «Кейнсчилик иқтисодий назариясининг инқирози», 1974 ва б. У иктисодий тарих назарисига ҳам муҳим ҳисса қўшди, айниқса, иктисодий ривожланишнинг тарихий мантиғини кенг ёритди. Нобель мукофоти лауреати (1972; К. Эрроу билан бирга).