ЯЛҚОВЛАР

ЯЛҚОВЛАР — чала тишлилар туркумига мансуб сут эмизувчилар оиласи. Гавдасининг уз. 50—65 см, оғирлиги 4—7 кг. Боши 270° гача бурилиши мумкин. Олдинги оёқлари орқа оёқларидан узун. Бармоқлари 2 ёки 3 та, ўзаро ёпишган, тирноқлари узун ва эгилган. Танасининг юнглари қорин томондан орқасига қайрилган. Тана ҳарорати ташқи муҳит ҳароратига қараб 24° дан 35° га ўзгариб туради. 2 уруққа мансуб 5 тури Марказий ва Жанубий Америкада тарқалган. Ялқовлар дарахтда яшайдиган кам ҳаракат ҳайвонлар. Одатда, дарахт шохларида орқаси пастга қараб осилиб туради. Ўсимликхўр. Йилда 1 бола туғади. Гўшти, териси ва безак сифатида ишлатиладиган тирноқлари учун овланади. Сони камайиб кетмоқда. Бўйинбоғли ялқов Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи Қизил китобига киритилган.


Кирилл алифбосида мақола: ЯЛҚОВЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Я ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТАБИАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ
ЕР
ХИТОЙ
ТОШКЕНТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты