ХИНАЯНА (санскритча «кичик арава» ёки нажот топишнинг «тор йўли») — буддизмяатш (махаяна билан бирга) икки асосий оқимдан бири, унинг монахлик шакли. Хинаянада сансара исканжасидан халос бўлишга интилувчининг ўзи қиладиган ҳаракати асосий аҳамиятга эга. Хинаянанинг асосий қоидалари мил. ав. 1-а. дан илгарироқ ёзилган матнларда, шу жумладан, трипитакада баён қилинган.