ХИОНИЙЛАР

ХИОНИЙЛАР — туркий қабила. Баъзи тадқиқотчилар фикрига кура, дастлаб Олтой тоғлари атрофида яшашган ва 4-а. нинг 1-ярмида жан. ғарбга силжиб, Амударё ва Сирдарё оралиғига кириб келишган. Бу ерда дастлаб улар Зарафшон воҳасини эгаллаб, жан. га ҳаракат қилишган ва анча заифлашиб, сосонийлар Эронига қарам бўлиб қолган Кушон подшолиги ўрнини эгаллаганлар ҳамда маркази Тохаристон бўлган Шим. Ҳиндистон, Афғонистон, Хуросоннинг бир кисмини ҳам ўз ичига олган X. (Хионитлар) давлатини (4 — 5-а. лар) барпо қилишган. Бошқа бир гуруҳ тадқиқотчилар эса Хионийларнинг дастлаб Орол денгизи шим. да яшаганлиги ва йирик массагет қабилалар иттифоқига мансуб бўлиб, ҳунлар билан аралашганлигини таъкидлайдилар (Л. Н. Гумилев, СП. Толстов, К. В. Тревер). Уларнинг фикрича, юнон ва лотин тилидаги асарларда X. «оқ ҳунлар» деб аталган. 4-а. нинг 70-й. ларида X. сосонийлар Эронига қарши ҳужум уюштириб, муваффакдятга эришганлар. Шунингдек, сосоний подшолар Варахран (418 — 438), Яздигард II (438—457) даврларида улар Эроннинг энг йирик рақибига айланганлар. X. ҳукмронлиги давом этаётган бир пайтда янги бир сулола — кидарийлар ўртага чиққан. Улар Олтой тоғлари ва Шарқий Туркистон оралиғидан жан. ғарбга силжиб, 420 й. да Боло (Нахшаб) ш. ни ўзига кароргоҳ қилишган ва Хионийлар давлати билан қўшни бўлиб қолганлар.

5-а. нинг 2-ярмида X. ва Кидарийлар давлати ҳудудини ўз ичига олган янги бир давлат эфталийлар сулоласи ўртага чиқади ва 6-а. нинг 60-й. ларигача Марказий Осиёдаги энг йирик давлатга айланади.

Ад.: Шониёзов К., Ўзбек халқининг шаклланиш жараёни, Т., 2001.


Кирилл алифбосида мақола: ХИОНИЙЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ҲИНДИСТОН
ЕР
ТОШКЕНТ
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты