ЯНГИ ГВИНЕЯ

ЯНГИ ГВИНЕЯ (индонез тилида Ириан) — Тинч океаннинг ғарбий қисмидаги орол. Катталиги бўйича дунё. да 2-ўринда (Гренландиядан кейин). Майд. 829 минг км2 (баъзи маълумотларга кўра 771,9 минг км2). Уз. 2000 км дан зиёд, эни 700 км гача. Ғарбий қисми Индонешя, шарқи ПапуаЯнги Гвинея давлатлари ҳудуди.

Оролнинг қирғоқлари эгрибугри, қуруқлик ичкарисига анча ўйиб кирган қўлтиқлар бор. Жанубий соҳили ясси, қумли, шим. баланд. Янги Гвинеянинг марказий қисмидан ғарбдан шарққа чўзилган тоғ тизмалари кесиб ўтади. Энг баланд жойи 5029 м (Жая чўққиси). Ҳаракатдаги вулканлар бор. Жанубий қисми кенг пасттекислик. Янги Гвинеянинг бурмали замини протерозой ва юқори палеозой жинсларидан тузилган, усти денгиз чўкиндилари билан қопланган. Иқлими шим. да экваториал, жан. да субэкваториал, тоғ тепаларида ниваль иқлим. Текисликларда ўртача ойлик т-ра 25—28°. Йиллик ўртача ёғин текисликларда 1000 мм дан, тоғларда 4000 мм дан зиёд. Тез-тез довул бўлиб туради. Дарёлари серсув, қуйи қисмида кема қатнайди. Сернам тропик ўрмонлар флора ва фауна турларига бой. Жанубий да саванналар учрайди. Миллий боғлар ташкил этилган. Маккажўхори, ямс, батат экилади. Кофе, какао, кокос пальмаси, каучук дарахтлари плантациялари бор. Балиқ овланади. Йирик шаҳарлари: ПортМорсби, Маданг, Соронг, Жаяпура. Оролга европаликлардан дастлаб 16-асрнинг 1-ярмида португал денгизчилари борган.


Кирилл алифбосида мақола: ЯНГИ ГВИНЕЯ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Я ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ЕР
ОКЕАН
ОСИЁ
ТИНЧ ОКЕАН
ЖАНУБИЙ АМЕРИКА


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты