ЯНГИ НИШОН

ЯНГИ НИШОН — Қашқадарё вилояти Нишон туманидатч шаҳар (1982 йилдан), туман маркази. Яқин т. й. станцияси — Нишон (4 км). Янги Нишондан вилоят маркази (Қарши шаҳри) гача 20 км. Аҳолиси 9,8 минг киши (2003). Шаҳарда саноат, қурилиш ташкилотлари, кичик, ўрта бизнес, йирик корхоналар, микрофирмалар, МТП, деҳқон бозори, савдо, маданий ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари бор. Умумий таълим мактаблари, касбҳунар коллежлари, туман марказий кутубхонаси, маданият уйлари, стадион ва бошқалар спорт иншоотлари мавжуд. Туман марказий касалхонаси, поликлиника, дорихона ва бошқалар тиббий муассасалар аҳолига хизмат кўрсатади. Янги Нишондан Катта Ўзбекистон тракти ўтган. Янги Нишон — Қарши йўналишларида автобуслар қатнови йўлга қўйилган.


Кирилл алифбосида мақола: ЯНГИ НИШОН ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Я ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ
ЯПОНИЯ
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты