ХИТОЙЛАР (ўзларини ханцзу, ханъ деб атайдилар) — халқ. ХХРнинг асосий аҳолиси. Шунингдек, X. Таиланд, Малайзия, Индонезия, Сингапур, Вьетнам, Бирма, Филиппин ва Камбоджада яшайди. Дунёда сон жиҳатдан энг кўп халқ ҳисобланади. Умумий сони тахм. 1,325 млрд. киши (2003 й.). Хитой тилищ сўзлашадилар. Хитойларнинг асосий қисми монголоид ирк?шинг Тинч океан тармоғига, Хитойларнинг кичик гуруҳлари эса Шарқий Осиё ва Жан. Осиё вариантига мансуб. Ёзуви иероглифлардан иборат. Диндорлари — асосан, будда динига, даосизм, конфуцийликка эътиқод қилади, мусулмонлар, христианлар ҳам бор. Қадим замонда X. ся, хуася деб номланган. Ся этнонимининг ханга айланиши Хитойни 2марта бирлаштирган хань сулоласи номи билан боғлиқ. Хань этноними одатга киргандан сўнг ушбу халқ тили ханюй, ёзуви ханцзи деб аталди. X. 4000 йиллик ёзма тарихга эга бўлиб, улар илк бор Хуанхэ (Қорамурон) дарёси қуйи оқими бўйларида яшашган. X. аждодлари қаторига мил. ав. 2минг йилликда турли хил маданиятлар (Яншао, Луншань ва б.)ни яратган, Хуанхе ва Янцзи дарёлари ҳавзасида деҳқрнчилик билан шуғулланган қабилалар кирган. Мил. ав. 2минг йилликда ҳоз. Хенань, Шэньси, Шаньси вилоятлари худудида ибтидоий жамоа муносабатларининг асосий белгилари сақланиб қолган Инь давлати пайдо бўлди. Инликларнинг ғарб томонида уларга кардош бўлган чжоу қабилалари яшаб, улар мил. ав. 11-а. да Инь давлатини истило қилишган. Мил. ав. 11—3-а. ларда ҳоз. Хитой ҳудудида инь ва чжоу халқларининг авлодлари билан аралашиб кетган турли халқлар (мань, жун, ди, и) яшаган. Шунингдек, мил. ав. 1-минг йиллик ўрталаридан хитой манбаларида Янцзи дарёсидан жан. да яшаган кўп сонли юэ қабиласи ҳам тилга олинган. Бу қабилаларнинг кўпчилиги, асосан, тай халқларининг, шунингдек, индонезлар, вьетнамлар ва монкхмер халкларининг аждодлари ҳисобланган. Хитойларнинг ўзига хос менталитети, анъанаси, урфодатлари, ахлоқ нормалари, миллий гояси ва маданияти мавжуд. Асосан, қ. х. (шоли, пахта етиштириш), пиллачилик, боғдорчилик, чой етиштириш билан шуғулланадилар. Хитой чинниси дунёда жуда машҳур.