ХИТОЙ-ТИБЕТ ТИЛЛАРИ

ХИТОЙ-ТИБЕТ ТИЛЛАРИ, син тибет тиллари — жаҳондаги энг йирик тил оилаларидан бири; ХХР, Мьянма (Бирма), Непал, Бутанда ва Ҳиндистоннинг шим. шарқий қисмида тарқалган 100 дан ортиқ, баъзи маълумотларга кура, бир неча юз қабилавий ва миллий тилни ўз ичига олади. Сўзлашувчиларнинг умумий сони, 2003 й. маълумотларига кўра, 1 млрд. 360 млн. дан ортади (шундан 1 млрд. 320 млн. дан ортиқроғи хитой тилида сўзлашади).

Ҳоз. тилшуносликда Хитой-тибет тиллари, одатда, уларнинг ички бўлиниши ва дунё лингвистик харитасидаги ўрнига қараб 2 асосий тармоққа ажратилади: 1тармоқни кўплаб лаҳжалар ва шева гуруҳларига эга бўлган хитой тили ташкил этади. Баъзи таснифларда дунган тили ҳам шу тармоққа мансуб деб кўрсатилади; 2тармоқни тибетбирма тиллари ташкил этади. Ушбу тармоқдаги асосий тиллар ёки қариндош тиллар гурухлари қуйидагилардир: бирма тили — Мьянма давлатининг расмий тили (35 млн. га яқин киши сўзлашади); тибет тили — асосан ХХРда, қисман Непал ва Бутанда, Ҳиндистоннинг Кашмир ҳудудида тарқалган (6 млн. га яқин киши сўзлашади), карен тиллари — Мьянма ва Таиландца тарқалган (тегишли равишда 3,5 млн. дан ва 200 мингдан ортиқ киши сўзлашади); хани — ХХРда тарқалган (1,5 млн. га яқин киши сўзлашади), манипури — Ҳиндистоннинг Ассом ва Трипури штатларида, шунингдек, Бангладеш ва Мьянмада тарқалган (1 млн. 300 мингга яқин киши сўзлашади); бодо (качари) — Ҳиндистонда тарқалган (800 минг киши сўзлашади); г ар о — Ҳиндистонда тарқалган (800 минг киши сўзлашади); цзинпо (качин ) — ХХР ва Мьянмада тарқалган (600 мингдан ортиқ киши сўзлашади); лису — ХХРда тарқалган (600 мингга яқин киши сўзлашади); таманг, невар ва гурун тиллари — Непалда тарқалган (ҳар бирида 500 мингдан ортиқ киши сўзлашади) ва б.

Хитой-тибет тиллари бўғинли, озмикўпми агглютинацияга мойил бўлган аморф тиллардир. Бўғин асосий фонетик бирлик бўлиб, бунда бўғинлар чегараси бир пайтнинг ўзида морфема ва сўзларнинг чегараси ҳам ҳисобланади. Бўғин таркибидаги товушлар қатъий белгиланган тартибда жойлашади. Бўғин охирида учрайдиган ундошлар сонига Караганда бўғин бошида учраши мумкин бўлган ундошлар сони ортикроқаир. Кўп тилларда тон мавжуд (қ. Тонал тиллар). Тарихи яхши ўрганилган тилларда консонантизм (ундошлар тизими)нинг астасекин соддалашгани ҳамда унлилар ва тонлар тизимининг мураккаблашганини кузатиш мумкин. Умумий қоидага кўра, морфема бўғинга тенг келади, ўзак эса ўзгармайди. Лекин барча Хитой-тибет тилларида хам ушбу қоидага тўлиқ риоя қилинавермайди. Ўзакларни қўшиш сўз ясашнинг асосий усулидир.

Хитой-тибет тилларининг ёзувлари 3 асосий турга: идеографик ёзув, ҳинд ёзувидан келиб чиққан фонетик ёзув ва яқин вақтларда лотин ёки рус алифболари асосида яратилган ёзувларга бўлинади. 1турдаги ёзувга хитой иероглифлари (қ. Хитой ёзуви; илк ёзма ёдгорликлари мил. ав. 14—13-а. ларга мансуб), тангут ёзуви ( 11-а., ҳозир йўқолган), наса ёзуви, и ёзуви кабилар киради. 2турдаги ёзувга энг аввало тибет алифбоси (7-а. дан мавжуд) вабирма алифбоси (11-а. дан мавжуд) киради. Невари (12-а. дан маълум), ронг (17-а. охиридан маълум), манипури ва бирма ёзувлари унча кенг тарқалмаган. Мазкур ёзувларнинг умумий ўзига хослиги шундаки, уларда «а» унлиси махсус шаклга эга эмас — тегишли ундошлар ана шу унли билан бирга ўқилади; бошқа унлиларнинг белгилари ҳам ундошни ифодаловчи ҳарфнинг ё остига, ё устига жойлаштирилади. Лотин алифбоси асосидаги ёзувлар ХХР ва Мьянмадаги бир қанча тиллар (мас, и тили) учун ишлаб чиқилган. Россия ва Қозоғистонда яшовчи дунганлар эса рус алифбоси асосидаги ёзувдан фойдаланадилар. Хитой-тибет тилларини киёсий ва типологик ўрганиш 19-а. нинг 80—90-й. ларидан бошланган.

Ад.: Яхонтов С. Е., Глоттохронология и китайскотибетская семья языков, М., 1964.

Абдуваҳоб Мадвалиев.


Кирилл алифбосида мақола: ХИТОЙ-ТИБЕТ ТИЛЛАРИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ХИТОЙ
ТОШКЕНТ
ЕР
НЕПАЛ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты