ХМЕЛЬНИЦКИЙ Богдан (Зиновий) Михайлович (тахм. 1595—1657.6.8) — украин давлат арбоби, саркарда, Украина гетмани (1648—57), поляклар зулмига қарши кўтарилган мустақиллик уруши раҳбари (1648—54). 1637 — 38 й. лардаги халқ қўзголонларида қатнашган. 1640 й. ўрталарида полякларга қарши қўзғолонга тайёргарлик кўриб, казаклар қўшинини тузган. 1648 й. қамоққа олинган, лекин кўп ўтмай Запорожье Сечига қочган.
Ижтимоий, диниймиллий зулмга қарши қонли ва узоқ давом этган озодлик урушлари 1648 й. янв. да X. бошчилигидаги миллий инқилобга айланган. Бу урушларда Қрим хонлиги, Россия, Швеция, Трансильвания, Усмонли турк империяси, Молдова ва б. қатнашган. Украина — Гетманлик мустақил давлат бўлди. 1654 й. дан мураккаб ташқи сиёсат ва ҳарбий вазият (Польша қироли катта армия юборган) оқибатида X. Москва билан давлатлараро ҳарбий иттифоқтузган. X. мустақил гетманлик ҳокимиятини, чекланган ташки сиёсий муносабатлар ва казак қўшинларининг 60 минглик таркибини саклаб қолиш тўғрисида таклиф қилган. Украина — Гетманлик хркимиятини ташки сиёсатда тан олинишига эришган. Украинага автоном ҳуқуқи берилган. X. украин халқини Польша ҳукмронлигидан озод килишда катта роль ўйнади.