ЯНГОН

ЯНГОН, Рангун — Мьянма давлати пойтахти. Мамлакатнинг энг муҳим иқтисодий ва маданий маркази, энг катта шаҳри. Янгон вилоятининг маъмурий маркази. Аҳолиси 2,5 млн. киши (1990-й. лар боши). Янгон дарёси бўйида, Андаман денгизининг Моутама қўлтиғи яқинида жойлашган. Иқлими тропик, муссонли, янв. нинг ўртача т-раси 27°, апр. ники 29°, йилига 2000 мм дан зиёд ёғин ёғади. Транспорт йўлларининг муҳим чорраҳаси. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Янгон портига океан кемалари ҳам кира олади. Мамлакатнинг асосий саноат корхоналари Янгон ва унинг атрофида жойлашган. Шоли оқлаш, тахта тилиш, ёғмой, тўқимачилик, фармацевтика, жут, нефтни қайта ишлаш, пўлатпрокат, тайёр қисмлардан автомобиль йиғиш, кемасозлик ва кема таъмирлаш корхоналари мавжуд. Ҳунармандчиликда анъанавий бадиий буюмлар ва турли матолар, пойабзаллар тайёрланади. Янгонда мамлакатнинг савдотранспорт ва банкмолия ишлари амалга оширилади. Унт, музейлар, миллий кутубхона, нафис санъат мактаби ва бошқалар бор. Шаҳар илк бор буддавийларнинг муқаддас жойи — Шуэдагоун ступаси (ибодатхонаси) атрофида қишлоқ сифатида (аввал Оккала, кейинроқ Дагон деб аталган) вужудга келган. 1852 йилда инглизлар босиб олган. 1862 йилдан инглизларнинг Мьянма мустамлакасининг маъмурий маркази. 1948 йилда шаҳарда мамлакат мустақиллиги эълон қилинган. Меъморий ёдгорликлардан Шуэдагоун пагодаси мажмуаси (мил. ав. 5-аср) сақланган.


Кирилл алифбосида мақола: ЯНГОН ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Я ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ЯПОНИЯ
ФРАНЦИЯ
ОКЕАН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты