ХОВОС

ХОВОС — Сирдарё вилояти Ховос туманил&тк шаҳарча (1960 й. дан), туман маркази (2004 й. дан). Т. й. чорраҳаси. 1899 й. да Урсатьевская т. й. станцияси сифатида барпо этилган. Катта Ўзбекистон тракти ёнида, вилоят маркази (Гулистон ш.) дан 30 км. Ахолией 27,3 минг кишидан зиёд (2004).

Ховосда нефть базаси, ғишт, керамика, узумни қайта ишлаш заводлари, ун ва нон ктлари, МТП, автокорхона, курилиш ташкилотлари, Узбеки стон — Хитой «ХовосФусин» қўшма корхонаси (колбаса маҳсулотлари ишлаб чиқаради), деҳқон бозори бор. 5 умумий таълим мактаби, касб-ҳунар коллежи, кутубхоналар, маданият саройи, клуб муассасалари, марказий стадион, марказий касалхона, т. й. касалхонаси ва поликлиникаси, тез тиббий ёрдам, ташхис марказлари мавжуд.

Ховос т. й. станцияси оркали Тошкент—Наманган—Андижон поездлари ўтади. Ховос — Гулистон, Ховос — Фарҳод йўналишлари бўйича автобуслар қатнайди.


Кирилл алифбосида мақола: ХОВОС ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
АНДИЖОН ВИЛОЯТИ
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ
ХИТОЙ
НАМАНГАН ВИЛОЯТИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты