ХОВОС ТУМАНИ

ХОВОС ТУМАНИ — Сирдарё вилоятидаги туман. 1926 й. дек. да ташкил қилинган. 1955 й. дан 1966 й. гача Боёвут тумани, 1966 й. 25 авг. дан 1975 й. 6 мартгача Янгиер тумани деб аталган. 2004 й. 11 майдан Ховос туманига Меҳнатобод тумани қўшилди. Туман маркази Фарҳод5 қишлоғидан Ховос шаҳарчасига кўчирилди. Шим. шарқдан Боёвут, жан. шарқдан Тошкент вилоятининг Бекобод тумани, жан. да Тожикистон Республикаси, ғарбдан Жиззах вилоятининг Зомин, шим. ғарбдан вилоятнинг Сардоба, Мирзаобод туманлари билан чегарадош. Майд. 1,5 минг км2. Аҳолиси 74,1 минг кишидан зиёд (2004). Туманда 1 шаҳарча (Ховос), 11 қишлоқ фуқаролари йиғини (Бинокор, Гулбаҳор, Зафаробод, Пахтакор, Соҳибкор, Чаманзор, Қахрамон, Туркистон, Фарҳод, Ҳавотаг, Ҳуснобод) бор. Маркази — Ховос шаҳарчаси.

Табиати. Туман ҳудуди, асосан, вилоятнинг жан. қисмида жойлашган. Рельефи пасттекислик, кир, баланд адир ва тоғлардан иборат бўлиб, шим. дан (250350 м) жан. га (12001600 м) кўтарила боради. Иклими кескин континентал, ёзи иссиқ, куруқ, қиши совуқ. Йиллик ўртача тра 15°, янв. нинг ўртача траси —2°, энг паст тра —30°, июлнинг ўртача траси 30°, энг юқори тра 46°. Йиллик ёғин микдори 315 мм (шим. ғарбда 200—250 мм, жан. да 400—450 мм). Ховос шамоли (Бекобод шамоли) Ўрта Осиёдаги энг кучли шамоллардан биридир. Йил бўйи ўрта ҳисобда 48—52 кун кучли шамол эсади, кўпинча ноябрь ойида бошланиб, мартда тугайди. Қишда шамолнинг тезлиги секундига 25—30 м, езда 10—15 м бўлади. Шамол 1—3 кун, ҳатто 5 кунлаб давом этади. Вегетация даври 224 кун.

Адирлар қумтош, қум, лёсслардан ташкил топган. Жан. қисмидаги адирларнинг тупроғи эса лёсс устйда ҳосил бўлган бўз, оч бўз, типик бўз тупроқлардир. Бу ерлардан баҳорикор деҳқончиликда фойдаланилади. Текисликларда бўз, оч бўз, типик бўз, ўтлоқи бўз тупроқлар тарқалган бўлиб, деҳқончилик учун қулай. Туман Сирдарёдан чиқарилган Саркисов номидаги Жан. Мирзачўл канали орқали суғорилади. Саватсой, Сармичсой, Мўғулсой, Хўжамушкентсой, Қипчоқсой ва б. дан ҳам суғоришда фойдаланилади. Баҳорда адирлар турли ўтлар билан қопланади. Текислик қисмида қўнғирбош, ранг, илоқ, қиёқ, шўра, шувоқ, янтоқ, қамиш, пахтатикан, итузум, шамак, ғумай ва б. ўсади. Ёввойи ҳайвонлардан тулки, бўри, чиябўри; қушлардан чўл бургути, лайлак, тустовуқ, ёввойи ўрдак; кемирувчилардан қуён, типратикан, каламуш, юмронқозиқ, дала сичқони; судралувчилардан тошбақа, илонлар, калтакесаклар ва б. бор. Аҳолиси, асосан, ўзбеклар; шунингдек, тожик, қозоқ, татар, туркман, корейс, рус, қрим татар, озарбайжон, арман, украин ва б. миллат вакиллари ҳам яшайди. Аҳолининг ўртача зичлиги 1 км2га 49,4 киши (2004).

Хўжалиги. Туманда Фарҳод ГЭС, Сирдарё иссиклик электр стяси, саноат, қурилиш бошқармалари, 37 фирма ва кичик корхона, Хитой билан ҳамкорлиқцаги «ХовосФусин» қўшма корхонаси (колбаса ишлаб чиқаради), автокорхона, нефть базаси, МТП, узумни қайта ишлаш, ғишт заводлари, 3 деҳқон бозори бор. Туманда З ширкат, 930 деҳқонфермер хўжалиги фаолият кўрсатади.

Қ. х. да фойдаланиладиган ер майдонининг 36,7 минг га ерда деҳқончилик қилинади. Боғ, токзор, кўчатзорлар бор. 13,5 минг гектарига пахта, 11,7 минг гектарига ғалла, шунингдек, сабзавот, полиз экинлари, картошка ҳам экилади.

Туман жамоа ва шахсий хўжаликларида 17,7 минг қорамол, 21,8 мингга яқин қўй ва эчки, 25,4 минг парранда, 408 от боқилади (2004).

Туман ҳудудидан Ховос ва Янгиер т. й. станциялари оркали Тошкент—Самарканд, Тошкент — Хўжанд, Тошкент — Жалолобод поездлари ўтади. Ховос — Гулистон, Фарҳод — Ховос, Ховос—Янгиер йўналишлари бўйича автобуслар қатнайди.

Ховос туманида 2003/2004 ўқув йилида 28 умумий таълим мактабида 15,9 минг ўқувчи таълим одди. 2 иктидорли болалар, мусиқа мактаби, 2 касб-ҳунар коллежи, И маданият уйи, 20 кутубхона, 9 эстрада, 4 фольклор гурухлари, бадиий ҳаваскорлик тўгараклари ишлаб турибди. 9 стадион (шу жумладан, 1 марказий стадион) мавжуд. Туманда марказий касалхона, тез тиббий ёрдам, ташхис марказлари, болалар жаррохлик, реанимация бўлимлари, юқумли касалликлар касалхонаси, 7 қишлоқ врачлик пункти, 3 поликлиникаси, шифобахш сув билан даволайдиган «Хавотоғ» санаторийси фаолият кўрсатади, 1931 й. дан «Ховос овози» туман газ. чиқади.

Қосим Ёқубов.


Кирилл алифбосида мақола: ХОВОС ТУМАНИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ
ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОЖИКИСТОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты