ХОЖА АБДУЛҚОДИР МАРОҒИЙ

ХОЖА АБДУЛҚОДИР МАРОҒИЙ (тўлиқ исми Хожа Абдулқодир бин Ғоиби алҲофиз алМароғий) (14-а. 2-ярми, Мароға ш. — 1434/35) — созанда (уд, чанг, най), хонанда, бастакор ва мусиқашунос. Ҳаёти асосан Жалойиришшр давлатида ўтган. Амир Темур уни Бағдоддан Самарқандга олиб келган ва 1394—1405 й. ларда у Соҳибқирон, сўнг Шоҳрух Мирзо, Халил Султон саройларида умрининг охиригача хизмат қилган.

Хожа Абдулқодир Мароғий мусиқа назарияси соҳасида бой мерос қоддирган: «Канз улалҳон» («Куйлар хазинаси»), «Жоме улалҳон» («Куйлар мажмуаси»), «Мақосид улалҳон» («Куйлар ҳосил қилиш ўрни»), «Шарҳаладвор» (Сафиуддин алУрмавийнинг «Китоб уладвор»ига шарҳ) ва б. Шунингдек, у «Китоб уладвор»ни турк тилига таржима қилган. Хожа Абдулқодир Мароғий асарларида Форобий, Сафиуддин алУрмавий, Маҳмуд ашШерозийларнинг мусиқага оид назарий фикрларини ривожлантириб, қатор масалаларда аниқдиклар киритган (мас, адвор илмида жамлар доираларининг 103 хилини келтирган). У ўз даврида қўлланилган 45 чолғу (уд, рубоб, чанг, ётуғон, руҳафзо, эгри, қўбиз ва б.) ни тавсифлаган. Хожа Абдулқодир Мароғий уди мурассаъ деб аталган торли соз ихтиро қилган. Бастакор сифатида Шарқ халқлари мусиқасида машҳур тасниф, пешрав, амал, савт шаклларида («Таснифи Хожа Абдулқодир», «Амали Бўстон» каби) куй ва ашула йўллари, янги (Зарбул фатҳ, Чоҳор зарб сингари) доира усуллари яратган, уларнинг баъзилари ҳозир ҳам ижро этилади (мас, туркларда «Қиёр» куйи ва б.). У форс ва турк тилларида ғазаллар ҳам ёзган; ғазаллари равонлиги ва мусиқийлиги билан ажралиб туради. Хожа Абдулқодир Мароғийнинг мероси Эрон, Озарбайжон, Хуросон, Ироқ, Туркия, Ўрта Осиё (хусусан, Узбекистан) халқлари мусиқа тарихини ўрганишда муҳим манбалардандир.


Кирилл алифбосида мақола: ХОЖА АБДУЛҚОДИР МАРОҒИЙ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



АМИР ТЕМУР
ТЕМУРИЙЛАР
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ШОҲРУХ
УЛУҒБЕК


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты