ЯРИМ КЕЧА

ЯРИМ КЕЧА, ярим тун — Ердаги муайян бир жой учун ҳақиқий ёки ўртача Қуёш маркази пастки кульминацияда (уфқдан энг пастда) бўладиган вақт. Ҳақиқий Қуёшнинг меридиандан ўтишида ҳақиқий Ярим кеча, ўрта Қуёшнинг меридиандан ўтишида ўртача Ярим кеча юз беради. Ярим кечанинг кириш вақти жойнинг географик узунлигига боғлиқ бўлади: ҳар 15° дан кейин Ярим кеча 1 соаткейинроқкиради. Одатда, Ярим кеча соат 2400 да киради ва календараа кун ўзгаради. Фуқаро вақти шу пайтдан ҳисобланади (қ. Вақт). Дунё вақти ҳисоблай бошланадиган Гринвич меридианининг ўртача Ярим кеча учун маълумотлар астрономик йилномаларда берилади.


Кирилл алифбосида мақола: ЯРИМ КЕЧА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Я ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ГЕОГРАФИЯ
ВАҚТ
ҚУЁШ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты