ХОЖА ҲАСАН АНДОҚИЙ

ХОЖА ҲАСАН АНДОҚИЙ, Абу Муҳаммад Ҳасан ибн Ҳусайн алАндоқий (1069, Бухородаги Андоқ қишлоғи — 1157.2.11, Бухоро) — хожагонлик тариқатининг йирик намояндаси. Бухоро мадрасаларида таҳсил олган. Хожагон — нақшбандия тариқатининг машҳур шайхи Хожа Юсуф Ҳамадонийнинг истеъдодли муриди ва 2 халифаси сифатида устози билан биргаликда Хоразм ва Бағдодга борган. Ўз умрини муридлар тарбиялаш билан ўтказган. Шунингдек, Хожа Ҳасан Андоқий гпасаввуфнинт хожагонлик тариқатини ишлаб чиқишда Абдухолиқ Ғиждувонийта катта ёрдам берган. «Рашаҳот» асарида ёзилишича, «у ўз даврининг буюк шайхларидан бири ва тариқат йўлида энг яхши инсонлардандир». Машҳур олим Самъоний Марвдаги Юсуф Ҳамадоний хонақоси ва Бухородаги хонақода ул зотдан ҳадис илмини ўрганган.

Ад.: Абдулкарим асСамъоний, Насабнома (АлАнсоб), Бухоро, 2003; Фахруддин Али Сафий, Рашаҳот, Т., 2003; Ҳасаний М., Раззоқова М ., Хожагон тариқати ва Хожа Ҳасан Андоқий, Т., 2003.


Кирилл алифбосида мақола: ХОЖА ҲАСАН АНДОҚИЙ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ИБН СИНО
АЛИШЕР НАВОИЙ
БУХОРО ВИЛОЯТИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты