ЯРОСЛАВЛЬ ВИЛОЯТИ — РФ даги вилоят. 1936 йил 11 мартда ташкил этилган. Майд. 36,4 минг км2. Аҳолиси 1367 минг кишидан зиёд (2003), асосан, руслар, шунингдек, украин, белорус, татар ва бошқалар миллат вакиллари ҳам яшайди. Шаҳар аҳолиси 80,9%. Я. в. да 17 маъмурий туман, 11 шаҳар, 14 шаҳарча бор. Маркази — Ярославль шаҳри Йирик шаҳарлари: Рибинск, Тутаев.
Ярославль вилояти Россия текислигининг марказий қисмида жойлашган. Ер юзаси бир оз кўтарилган текисликдан иборат. Гил, кварц қумлари, туф, торф, сапропель конлари ва минерал булоқлар бор. Иқлими мўътадил континентал. Янв. нинг ўртача т-раси —10,5° дан —12,5° гача, июлники 17,5. Йилига 500 — 600 мм ёғин тушади. Вегетация даври 165—170 кун. Асосий дарёси — Волга. Ҳудудининг 4,5% ботқоқлик. Тупроғи чимлиподзол, аллювиалботқоқ тупроқлар. Қора қарағай, қайин, тоғтерак ўсади. Ўрмонлар вилоят ҳудудининг 50% ни эгаллайди. Ёввойи ҳайвонлардан лось, қуён, тулки, бўри ва бошқалар яшайди. Переславль миллий боғи, Дарвин қўриқхонаси бор.
Асосий саноат тармоқлари: кимё, машинасозлик ва тўқимачилик. Кимё саноатида асбестли резина ва локбўёқ, синтетик каучук ва бошқалар маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Йирик шина з-ди, нитролан ва ҳар хил бўёқлар ишлаб чиқарувчи, нефтни қайта ишлаш, Рибинск приборсозлик здлари бор. Машинасозликда оғир юк кўтарувчи автосамосваллар, авиамоторлар, электромоторлар, дизель моторлари, ёғочни қайта ишловчи станоклар ва бошқалар ишлаб чиқарилади. Кабель, соат здлари, полиграфия, техник зиғир тола газламалари ишлаб чиқаришга ихтисослашган ктлар ишлаб турибди. Маҳаллий хом ашё асосида чармпойабзал ишлаб чиқариш йўлга қўйилган, маҳаллий қурилиш материаллари асосида керамика, силикат ва қизил ғишт, йиғма темирбетон, асбест шифер ишлаб чиқарилади. Озиқ-овқат саноати ун тортиш, гўшт, мойсир, крахмалқиём, сигаретамахорка, мевасабзавот қуритиш ва бошқалар тармоқлардан иборат. Волга дарёсида Рибинск, Углич ГЭС лари қурилган. Йирик саноат марказлари — Ярославль, Рибинск, Тутаев, Углич.
Қ. х. зиғирчилик, картошка етиштириш, сабзавотчилик ва чорвачиликка ихтисослашган. Ярославль вилояти РФ да узун толали зиғир етиштирувчи асосий р-н ҳисобланади. Чорвачиликда қорамол, қўй ва эчки, чўчқа боқилади. Т. й. транспорти ривожланган (уз. 650 км). Қаттиқ қопламали автомобиль йўллари уз. 6263 км. 2 аэропорт бор. Волга дарёси ва Рибинск сув омборида кема қатнайди. Унт, техника унти, қ. х. ва тиббий академиялар, 4 театр, телемарказ, цирк фаолият кўрсатади. 30 санаторийкурорт муассасаси ишлаб турибди.
Қад. шаҳарлари: Переславль Залесский, Ростов, Углич, Ярославль туризм марказлари сифатида ривожланган ва «Россия Олтин ҳалқаси» туристик маршрутига киради. 5400 дан зиёд тарихий ва меъморий ёдгорлик бор. Рибинск ва ПереславльЗалесский тарихий ва бадиий қўриқхоналари, Ярославль, «Ростов Кремли» тарихиймеъморий музейқўриқхоналари, Н. А. Некрасов «Карабиха» адабиймемориал музейқўриқхонаси мавжуд.