ЯРУС

ЯРУС — умумий стратиграфик шкаланинг бир қисми, геологик бўлимга тобе, стратиграфик зоналарга бўлинади. Ярус бир геологик эра мобайнида шаклланган тоғ жинслари қатламларини бирлаштириб, Ер ривожланишининг маълум геологик этапини белгилайди. Биостратиграфик анализ маълумотлари Яруснинг ҳажми ва чегараларини белгиловчи асосий мезон (критерий) бўлиб хизмат қилади. Ярус номлари маҳаллий жой номидан олинади. Айрим ҳолларда Ярус чегарасини бошқа палеобиогеографик областларда аниқ белгилаб бўлмайди, бундай вақтда параллел Яруслар ажратилади (мас, титон ва волга Я. лари). Бир қанча системалар (кембрий, палеоген, неоген)да ҳозиргача фақат мазмунига кўра горизонтларга яқин бўлган регионал Яруслар ажратилган.


Кирилл алифбосида мақола: ЯРУС ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Я ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
СТРАТИГРАФИЯ
ЕР
ТОШКЕНТ
КЕМБРИЙ СИСТЕМАСИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты