«ХОЛДОРХОН» — «Гўрўғли» туркумидаги достонлардан энг йириги. Шеърий қисмининг ўзи 11 минг мисрага яқин. Эргаш Жуманбулбул уиадан ёзиб олинган (1927) ва нашр этилган (1972). Достонда Қрим хони Холдорхоннинг Гўрўғлига ғарази, Гўрўғлининг Қримга бориши ва жангу жадаллардан кейин Холдорхон билан ярашиши, Гўрўғлининг тоғаси Аҳмад Сардорнинг Чамбил элини талаши каби воқеалар тасвирланган. Асарда ўз юртини ташқи ва ички душманлардан мардларча ҳимоя қилган халқ қаҳрамонлари — Гўрўғли ва унинг 40 йигити (Аваз, Бексара, Асқар, Бердиёр, Ҳасан Кўлбар, Ҳасан Чопсон каби баҳодирлар) шижоати, Юнус пари бошчилигидаги Чамбил аёллари жасорати куйланади. Достон воқеаҳодисалар кўламининг кенглиги, тасвирнинг бойлиги, наср қисмининг санъаткорона ишланганлиги жиҳатидан ўзига хос роман даражасига кўтарилган.
Ад.: Булбул тароналари, 4ж. Т., 1972.