ЯСЛИ — Саратон юлддуз туркумидаги тарқоқ юлдуз тўдаси (қ. Юлдузлар тўдаси). Бир неча юз юддуздан иборат. Ердан узоқлиги 160 парсек (пс), диаметри 5 пс (3,7 юддуз катталигида). Оддий кўзга доғ шаклида кўринади. Француз астрономи Ш. Мессье (Мез$1ег) 1781 йилда тузган биринчи туманликлар ва юлдузлар тўдалари жадвалида 44ўринда туради (М44). Яслини Ўзбекистон ҳудудидан ҳам кузатиш мумкин.