ХОНАЗАРОВ Абдушукур Абдухалилович

ХОНАЗАРОВ Абдушукур Абдухалилович (1939.3.1, Бўстонлиқ тумани Сойлиқ қишлоғи) — ўрмоншунос муҳандис олим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1989), қ. х. фанлари д-ри (1984), проф. (1995). Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги ФА акад. (1991). Тошкент қишлоқ хўжалиги интини тугатган (1962). Ўрта Осиё ўрмон хўжалиги и. т. интида кичик, катта илмий ходим, тоғ мелиорацияси бўлими мудири (1968—85; 1978—79 й. ларда Афғонистонда ўрмон хўжалиги бўйича маслаҳатчи), шу инт директори (1985 — 90), «Ўзбекўрмон» ўрмон хўжалиги и. ч. бирлашмаси бош директори (1990 — 91), Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси (1991— 2000), Ўзбекистон ўрмон хўжалиги инти директори (2001 — 2004), 2004 й. дек. дан Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири ўринбосари — Ўзбекистон қ. х. илмийи. ч. маркази бош директори, айни пайтда Тошкент аграр университети ўрмончилик ва ўрмон мелиорацияси кафедраси мудири (1995 й. дан).

Илмий ишлари тоғ ён бағирларида тупроқ эрозияси, сел ҳодисалари ва уларга қарши кураш, ўрмон мелиорацияси, ёнғоқ мевали ва тез ўсувчи дарахтлар саноат плантацияларини барпо этиш, экология муаммоларига бағишланган. Ўрмончилик бўйича дарсликлар ва ўқув қўлланмалари яратган. Ас: Эрозия почв и мелиорация в горах, М., 1983; Горная мелиорация, М., 1993; Ўрмоншунослик, Т., 2001; Ўзбекистонда ўрмонзорлар барпо қилиш асослари, Т., 2002; Иҳота дарахтзорлари ва деҳқончилик, Т., 2002.


Кирилл алифбосида мақола: ХОНАЗАРОВ Абдушукур Абдухалилович ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ
ХИТОЙ
ФРАНЦИЯ
ГЕОГРАФИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты