ЯХМАЛАК — коньки ва чанада учиш учун мўлжалланган усти текис муз майдон. Спорт яхмалаги ва оммавий учиш яхмалаги мавжуд. Спорт яхмалагида конькида югуриш ва чана спорти, конькида фигурали учиш, хоккей бўйича ўқув машғулотлари ва мусобақалари ўтказилади. Оммавий Яхмалак фаол дам олиш жойи ҳисобланади. Тайёрлаш усули бўйича табиий (қишда табиий хрвузларда ташкил қилинади), сув қуйилиб тайёрланадиган (спорт майдонлари, стадион ва шаҳрик. да) ва сунъий (махсус совитувчи қурилма ёрдамида ташкил қилинади) Яхмалаклар мавжуд.