ХОНГУЛ, бухоро буғуси (Cervus elaphus bactrianus) — буғулар оиласи жуфт туёқлилар туркумига мансуб сут эмизувчи ҳайвон. Танаси 78—86 см, бўйи (яғринидан) 56—60 см, огирлиги 75— 100 кг. Тўқ кулранг, елкасида қорамтир йўллари бор. Шохлари бутоқли. Илгари Амударё, Сирдарё ва Орол денгизи соҳилларидаги қамишзор ва тўқайларда тарқалган эди. Ҳоз. фақат Амударё воҳасидаги қўриқхоналарда яшайди. Сувда яхши сузади. Ўсимликлар билан озикданади. Урчиш даврида урғочи ва эркаклари бирга пода бўлиб юради. Сент. —окт. да жуфтлашади. Апр. —майда болалайди. 2—3 ёшда жинсий вояга етади. Овлаш тақиқланган. X. сони камайиб кетганлиги сабабли Табиат ва табиий ресурсларни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи Қизил рўйхатига ва Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган.