ЯШПАЛ (1903.3.12, Фирўзпур 1976.25.12, Лакнав) — ҳинд ёзувчиси. Ҳиндий тилида ижод қилган. Миллий озодлик ҳаракатида қатнашганлиги учун бир неча бор қамалган (1932 — 38). Дастлабки ҳикояси — «Қафасдан қутулиш» (1939, қамоқда ёзилган). Яшпал ҳикояларида мамлакатдаги ижтимоий нуқсонлар фош қилинган. Яшпал «Хоин» (1943), «Бир партиядаги ўртоқ» (1946), «Инсоний қиёфа» (1949), «Амита» (1956), «Сохта ҳақиқат» (195860), «Ўн икки соат» (1963) каби қисса ва романларида ҳинд халқининг мустақиллик йўлидаги кураш ва ютуқларини тасвирлаган. Яшпалнинг дастлабки романи «Хоин» да 2-жаҳон урушининг бошларидаги, фашистлар ва мустамлакачиларга қарши кураш кучайиб бораётган даврдаги Ҳиндистон акс этган. Унинг бош қаҳрамони, ҳарбий госпитал врачи Кҳанна тақдир тақозоси билан Самарқандга келади, санаторийда ишлайди, ўзбек қизи билан самимий дўстлашади.
Яшпал пьеса, танқидий ва публицистик мақолалар ҳам ёзган. А. Мухтор, Б. Кербобоев ва бошқаларнинг асарларини ҳиндий тилига таржима қилган. Панжоб штати адабий мукофоти (1956) ҳамда Ж. Неру мукофоти лауреати (1969). Асарлари кўплаб тилларда, жумладан, ўзбек тилида нашр этилган.
Ас: Кул босган чўғлар, Т., 1970.
Ад.: Чаухан Ш ., Очерк истории литературм хинди, пер. с хинди, М., 1960; Чел н ш е в Е ., Современная индийская литература, М., 1981.