ЯЪҚУБ ибн ЛАЙС

ЯЪҚУБ ибн ЛАЙС ас-Саффор (? 879) — Саффорийлар сулоласи ва давлати асосчиси. Сейистондаги Карнин қишлоғида туғилган. Ёшлигида Заранж шаҳрига келиб, мисгарга шогирд тушган (саффор лақаби шундан, Гардизишшт ёзишича, Яъқуб ибн лайс ибн Л. дастлаб мискар, сўнг укаси Амир ибн Лайс билан йўл тўсар қароқчи бўлган. Кейинчалик Буст шаҳрининг сарҳанги, хайлбоши (ҳарбий отряд бошлиғи), ниҳоят — Сейистон амири бўлган (861 йил 22 март). Хорижийларта қарши курашда фаол қатнашган. Яъқуб ибн лайс ибн Л. Хуросонга эгалик қилиш учун тоҳирийлар билан кураш олиб борган. Ҳирот ва Бушанг (867), Кермон ва Форс вилоятини (869), Кобул ва Бомиён (870) ни босиб олади. 871 йил халифаунга Тохаристондаги Балхни инъом этади. 873 йил авг. да Нишопурни эгаллаб Тоҳирийлар давлатига барҳам берган. Араб халифаси Хуросон ноиблигини унга топширишга мажбур бўлган. 876 йил Яъқуб ибн лайс ибн Л. катта қўшин билан Бағдодга юриш қилган, бироқ халифа қўшинидан енгилиб орқага қайтган. Унинг вафотидан сўнг тахтга укаси Амр ибн Лайс ўтирган.

Ад.:Бартольд В. В., Сочинения, т. 7, М., 1971.

Маҳфуза Атмова.


Кирилл алифбосида мақола: ЯЪҚУБ ибн ЛАЙС ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Я ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



АМИР ТЕМУР
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТЕМУРИЙЛАР
ТОШКЕНТ
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты