ЯЪҚУБ ЧАРХИЙ

ЯЪҚУБ ЧАРХИЙ ибн Усмон ибн Маҳмуд ал-Ғазнавий (тахм. 1363, Ғазна яқинидаги Чарх қишлоғи — 1447, Чағониён вилоятининг Ҳалғату қишлоғи) — нақшбандия тариқатининг йирик намояндаси. 1380 йил Бухорога келиб, мадрасада таҳсил олади ва Баҳоуддин Нақшбандга шогирд тушади. Унинг вафотидан сўнг Бадахшонда, кейин эса Чағониёнда яшаган. Яъқуб Чархий тасаввуф, фиқҳ, Қуръон тафсири бўйича 10 дан ортиқ асар ёзган (улардан 7 таси бизгача етиб келган). «Рисолаи қудсия» («Қудсий калималар ҳақида рисола»), «Рисолаи абдолия» («Абдоллар ҳақида рисола»), «Шарҳи асмуоллоҳ» («Аллоҳ исмларининг шарҳи»), «Рисолаи унсия» («Дўстлик ҳақида рисола»), «Китоб ул фароиз» («Мерос ҳақида китоб»), «Рисола дар маноқиб ва ақоид» («Маноқиб ва ақоид ҳақида рисола»), «Мухтасар дар баёни силсилаи нақшбандия» («Нақшбандия сулуки ҳақида қисқача рисола») шулар жумласидандир. Бу асарларнинг аксарияти Ўзбекистон ФА Шарқшунослик институти қўлёзмалар фондида сақланади.

Ад.: Фахридди н Али Сафий. Рашаҳот, Т., 2003; Маънавият юлдузлари, Т., 2001; Хожа Аҳрор Валийнинг Марказий Осиё тарихи ва маънавиятида тутган ўрни (Илмийамалий анжуман маърузалари тезислари), Т., 2004.


Кирилл алифбосида мақола: ЯЪҚУБ ЧАРХИЙ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Я ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ИБН СИНО
ҚУРЪОН
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЯПОНИЯ
ТОШКЕНТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты